Жаҳон | 15:44 / 04.12.2020
8877
2 дақиқада ўқилади

Time журнали 15 ёшли ихтирочини «йил боласи» деб топди

Time журнали ўз тарихида биринчи марта «Йил боласи»ни танлаб олди. Бу йўналиш экофаол Грета Тунберг шарофати билан юзага келган: у 2019 йилда журнал томонидан «Йил одами» дея эътироф этилган биринчи ўсмирга айланган эди. Time унинг тенгдошлари ва ундан кичик бўлганлар учун атайлаб янги йўналишни жорий этишга қарор қилди.

Time/PA

Денверлик Гитанжали Рао бир неча соҳаларда, шу жумладан, ичимлик сувини топишда ёрдам берувчи қурилма, кибер-безориликни сунъий онг ёрдамида аниқловчи мобил илова ихтиро қилиб, жамоатчилик назарига тушганди.

Гитанжалининг айтишича, у бошқаларни дунё миқёсидаги муаммоларга ечим топа олишга илҳомлантиришни истайди. Гитанжали 5000 нафар америкалик болалар орасидан 5 финалчи танлаб олинган танлов ғолиби бўлди.

У ва қолган тўрт финалчига жума куни ТВ орқали мукофотлар топширилади. Актриса ва гуманист Анжелина Жоли билан суҳбатда Рао шундай дейди: «Мен сиз кўрган олимларга ўхшамайман. ТВда мен кўриб ўрганган олимлар одатда кекса оқ танли эркак бўлади. Мақсадларим ўзгарди. Энди мен нафақат муаммоларга ечим топиш, балки одамларни илҳомлантиришни ҳам истайман. Тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ўзингга ўхшаган одам йўқлигини кўриш осонмас. Бинобарин, мен шуни қила олдимми, сиз ҳам қила оласиз, ҳар ким қила олади, демоқчиман».

Time журнали 1927 йилдан «йилнинг фахрли инсони»ни аниқлашни йўлга қўйган. Кейинчалик у «йил одами»га ўзгарди. Мана энди «йил боласи» номинацияси ҳам жорий қилинди.

Ўтган йили Грета Тунгберг 16 ёшида «йил одами» бўлган энг ёш лауреат бўлганди.

Мавзуга оид