2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.
«Адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган», деб ёзмоқда Давлат тест маркази.
Дарсликлар рўйхатини ҳар бир фан бўйича алоҳида шаклда фан ва тилни танлаган ҳолда юклаб олиш мумкин. Дарсликларнинг электрон форматини эса Халқ таълим вазирлигининг Ахборот-таълим порталидан юклаб олиш имконияти мавжуд.








