Ўзбекистон | 13:44 / 09.12.2020
5644
1 дақиқада ўқилади

«UzReport» янги лойиҳалар учун 30 миллиард қарз жалб этмоқда

«UzReport» ахборот агентлиги янги лойиҳаларни молиялаштириш учун корпоратив облигацияларни бозорга чиқарди.

«Saipro» масъулияти чекланган жамият таъсисчилигида ташкил этилган «UzReport» ахборот агентлиги янги медиа лойиҳаларни молиялаштириш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 30 миллиард сўмга тенг 600 дона облигацияни бозорга чиқарди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳар бир акция 50 миллион сўмдан ёпиқ сотув шаклида, яъни аввалдан маълум шахсларга сотилади.

Корпоратив ягона ахборот портали маълумотига кўра, агентлик қимматли қоғозларни чиқариш ҳақидаги қарорни шу йилнинг 10 ноябр куни қабул қилганди.

Маълумот учун, медиа бозорида 1999 йилдан буён фаолият юритаётган «UzReport» ахборот агентлиги «UzReportTV», «Futbol TV» ва инглиз тилида иш олиб борадиган «UzReport World» телеканаллари, «uzreport.news» интернет нашрига эгалик қилади.

Мавзуга оид