Жаҳон | 03:18 / 10.12.2020
5806
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик қўриқлаш агентлиги ўз рақобатчисига сотилади

Фото: Reuters

Дунёдаги энг йирик қўриқлаш агентлиги G4S АҚШдаги рақобатчиси Allied Universal томонидан харид қилинишига рози бўлди. АҚШ компанияси G4S’га 3,8 млрд фунт стерлинг таклиф қилди.

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, G4S британ компанияси аввалроқ унга Канаданинг GardaWorld компанияси билдирган таклифга рад жавобини бериб, ўзи учун мақбулроқ битимни танлаган.  

Канаданинг GardaWorld компанияси сентябрда G4S’га 3 млрд фунт стерлинг таклиф қилган, ўтган ҳафта эса ушбу қийматни 3,68 млрд фунт стерлинггача оширган. Бироқ G4S раҳбарияти бу таклифни рад этиб, АҚШ компанияси фойдасига қарор қабул қилган. G4S’нинг Allied Universal’га қўшилиши йиллик тушуми 18 млрд долларни ташкил қилувчи компанияни ташкил қилишга имкон беради. Компаниялар бирлашувидан кейин умумий ходимлар сони 750 мингдан ошади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид