Шу кунларда «Арк Булоқ» божхона пости яқинида барпо этилаётган Ark Buloq халқаро инновацион савдо мажмуасида дўконлар сотувининг иккинчи босқичи бошланди. Ишлаб чиқарувчилар, тадбиркор ва ишбилармонларга ўз фаолиятларини янада самаралироқ йўлга қўйишга кўмаклашадиган мажмуа қулайликлари соҳа вакилларини беэътибор қолдирмайди, албатта.
Қурилиш моллари, электро ва маиший жихозлар савдо хизматларини кўрсатишга ихтисослашган янги халқаро мажмуада 750 та дўкондан иборат бўлиб, иккинчи босқичда яна 250 та дўкон сотувга чиқарилган.

Бу ерда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай бизнес муҳити яратилган бўлиб, дўконлар асосан қурилиш моллари маҳсулотлари савдосига мослаб қурилган. Бу ушбу турдаги маҳсулотлар экспорт ва импорти билан шуғулланадиган ишбилармонлар учун айни муддаодир.
Дўконлар эни 22 кв.м.дан 160 кв.м.гача, баландлиги 4,5–5,5 метргача бўлиб, турли хил катталикдаги ускуналар, жиҳозларни жойлашда қўшимча қулайлик яратади. Бундан ташқари, дўконларнинг тепа қисмида ижара асосида бериладиган омборхоналар ҳам бор. У ерда исталган турдаги товарларни хавфсиз сақлаш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, алоҳида умумий омбор ҳам бўлиб, катта партиядаги товарлар айланмаси вақтида юкларни олиб кириш ва олиб чиқиб кетишда енгиллик беради. Эни 10 метрли кенг йўллар эса юк машиналарининг мажмуа бўйлаб, эркин ҳаракатланишига шароит яратади.

Савдо марказининг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, унда етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Ушбу хизматнинг махсус юк автомобиллари мунтазам равишда товарларни белгиланган манзилга ўз вақтида етиб боришини таъминлайди, товар эгасини етказиб берувчиларни излаб юришдан халос этади.
Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, бу ерга нафақат йирик ишбилармонлар, балки маҳаллий харидорлар ҳам ташриф буюриб, қулай нархларда харидларни амалга оширишлари мумкин. Қулай нархлар дейилишига сабаб, ушбу йирик савдо комплекси тадбиркорларни ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажатлардан қутқаради. Бу эса ўз-ўзидан ҳар қандай турдаги маҳсулотнинг сотув нархи мўътадиллигини таъминлайди.

Ark Buloq инновацион савдо мажмуаси олдида жойлашган йирик автотураргоҳ майдони 2,5 гектарни ташкил қилиб, унинг олд тарафига 2000 дан ортиқ, орқа тарафига эса 3000 дан зиёд енгил ва юк автомобиллари сиғади. Паркинг ҳудудининг катталиги ҳар қандай эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олади, йўл ёқасидаги автомобиллар ҳаракатига халал бермайди. Лойиҳада буларнинг барчаси ҳисобга олинган.

















