Дунё бўйлаб бир муддат Google ва YouTube ишламай қолди
Ўзбекистонда бир муддат Google компаниясига тегишли сервислар, хусусан, Gmail, YouTube ва Google Drive ишламай қолди. Шунингдек, Google'нинг қидирув тизимида ҳам узилиш кузатилди.
Маълум бўлишича, Google фаолиятидаги носозликлар бутун дунё бўйлаб кузатилган. Ярим соатдан кўпроқ вақт давомида Google'нинг ички муаммоси сабаб бутун дунёда компаниянинг сервислари фаолиятида узилиш кузатилган. Айниқса Google қидирув тизими ва YouTube'дан фойдаланувчиларга узилиш тезда сезилди. Фойдаланувчилар носозлик ҳақида ўз саҳифаларида ёзишди.
«Биламиз, Google'нинг сервисларига киришда муаммолар кузатилмоқда. Биз муаммони ҳал қиламиз», деб ёзилди Google'нинг Твиттердаги саҳифасида. Айни дамда компания сервисларидаги муаммо бартараф этилган.
Мавзуга оид
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
23:14 / 23.09.2024
YouTubeʼнинг энг машҳур юлдузи MrBeast’га суд таҳдид солмоқда
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
21:33 / 10.09.2024