Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилга солиштирилганда жорий йилда Жиззах вилоятида барча жабҳаларда кескин ўсиш рўй берган
21 декабр куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг жорий йилда вилоятда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Салиевнинг ҳисоботида 2020 йил якуни билан вилоятда барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда 2016 йилга нисбатан ўсиш қайд этилаётгани таъкидлаб ўтилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий пресс-релизида қайд этилган.
ЯҲМ ҳажми 2016 йилнинг мос даврига 3,6 баробар ёки 12,8 трлн сўмга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 2,9, истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 2,3, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 10, пудрат ишлари ҳажми 7,7, чакана савдо айланмаси 18,7, жами хизматлар ҳажми 2,8 баробарга ошгани таъкидланди.
(Коронавирус пандемияси сабабли кетма-кет карантинлар жорий этилган 2020 йилда барча соҳаларда ўсиш қайд этилганини солиштириш учун негадир ўтган 2019 йил эмас, 2016 йил танлангани албатта қизиқ — таҳ.)
Қишлоқ хўжалигида жорий йилда Жиззах вилоятида 684 минг тонна ғалла, 220 минг тонна пахта, 730 тонна пилла, 440 минг тонна мева-сабзавот, 615 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари, 231 миллион дона тухум етиштирилган. 41,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланиб, 26,8 млн долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинган.
Салиевнинг маърузасида камбағаллик муаммоси ва бу борада олиб борилган ишларга алоҳида эътибор қаратилган. 2020 йил давомида олиб борилган ишлар натижасида 14 минг 987 (88 фоиз) кам таъминланган оилалардан 20 минг 343 (97 фоиз) ишсиз оила аъзолари иш билан таъминланди.
Мурожаат давомида ҳар бир мавзу бўйича ҳокимликнинг келгуси йил учун режа ва лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. Эргаш Салиев мурожаатномани таҳлилий ва танқидий руҳда олиб борди. Кўплаб соҳаларда оқсоқликлар мавжудлиги очиқланди. Раҳбарларни халқ манфаатларига хизмат қилишда фаол бўлишга чақирилди.
Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши сессиясидан сўнг, журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманидан кейин, журналистлар ва блогерлар учун пресс тур ташкил этилди.
Мавзуга оид
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Афросиёб” поездида Жиззах вилоятига йўл олди
21:36 / 25.11.2025