Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигида суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ ишларга ихтисослашган корхона ташкил этилмоқда
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш, шунингдек, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун қудуқларни бурғилаш ишларини самарали ташкил этиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини суғориш учун қудуқларни бурғилаш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Маъмурий-хўжалик хизмати” давлат муассасаси муассислигида суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ ишларга ихтисослашган “Burg’ilash хizmati” масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхона ташкил этилишига розилик берилиши мумкин.
Суғориш қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ хизматларни амалга ошириш, юридик ва жисмоний шахсларга бурғилаш хизматини кўрсатиш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш “Burg’ilash хizmati” МЧЖнинг асосий вазифалари сифатида белгиланади.
Белгилаб қўйилишича, “Burg’ilash хizmati” МЧЖ бурғилаш техникалари ва ускуналарини хорижий ташкилотлар ва уларнинг дилерлик корхоналаридан тендер танловларисиз тўғридан тўғри шартнома асосида харид қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Burg’ilash хizmati” МЧЖ уставининг тасдиқланиши ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
“Burg’ilash хizmati” МЧЖнинг пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлари, жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари, халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар корхона фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
“Burg’ilash хizmati” МЧЖ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уйда жойлаштирилади.
Мавзуга оид
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:33 / 22.12.2025
“Бизни тинч қўйишса, кўпроқ ҳосил оламиз” – Когонлик фермер ўзи ва ҳамкасблари қандай шароитда ишлаётгани ҳақида
22:17 / 13.12.2025