Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир вазир ишдан кетди, иккинчиси жиддий огоҳлантириш олди
Вазир Музаффар Солиев ишдан кетди, Ботир Зокиров огоҳлантириш, Абдураҳмон Абдувалиев ҳайфсан олди.
Уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиев ишдан олинди.

Маълум бўлишича, 4 январ куни Вазирлар Маҳкамасида президент топшириғига асосан бош вазир Абдулла Арипов ва президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилган. Йиғилиш якунлари бўйича давлат раҳбарига ахборот берилган. Давлат раҳбарининг 5 январдаги фармонига биноан Музаффар Солиев ишдан олинган, бундан ташқари, Транспорт вазири ўринбосари - Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиевга ҳайфсан берилган, шунингдек, қурилиш вазири Ботир Зокиров огоҳлантирилган.
Унга камчиликларни бартараф этиш ва чорадан тўғри хулоса чиқариш учун 6 ой муддат белгиланган, агар бу вазифани уддалай олмаса, у ишдан олиниши мумкин.
Абдураҳмон Абдувалиев 2017 йил мартидан буён Автомобил йўллари давлат қўмитасига раислик қилиб келади.
Муқаддам мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Музаффар Солиев Ўзбекистон президентининг 2017 йил 5 июлдаги фармонига мувофиқ уй-жой коммунал хизматлар вазири этиб тайинланганди.
У лавозимдан четлатилгани тўғрисидаги хабарлар олдинроқ пайдо бўлган, бунга сабаб сифатида унинг зиммасига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан ёндашгани, фаолиятида масъулиятсизликка йўл қўйгани кўрсатилган эди. Аммо вазирлик матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқламаганди.
Мавзуга оид
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
17:00 / 06.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: янги ҳукумат 14 соатда истеъфога чиқди
23:42 / 04.08.2025