Улар, Нурота тумани халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобоназаровнинг маълум қилишича, тумандаги 2-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари бўлган.

Машина «Қорақарға» довонидан ўтаётганда йўлдан чиқиб кетган. Оқибатда бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчи тезликни оширгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.