2020 йил Ўзбекистонда 261 млн долларлик туризм хизмати кўрсатилган
2020 йил юртимизда 261 млн долларлик туризм хизмати кўрсатилган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, бу ҳақда “Спорт ва туризмни соҳаларини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган брифингда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилган.
«Коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимизда туризм соҳаси энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлди. 2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик»,- деди Абдуҳакимов.
Бош вазир ўринбосарининг айтишича, бу ишлар Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келгунга қадар амалга оширилган.
2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга ошириш, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратилиши мақсад қилинган.
2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий туристлар ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган. Бунинг натижасида туризм хизматлари экспорти 370 млн долларга етказилади.
Мавзуга оид
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
17:32 / 30.08.2024
Таниқли актёр Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди
19:57 / 28.08.2024
Тошкент дунёда такси нархи арзон бўлган шаҳарлар қаторига киритилди
17:50 / 15.08.2024