Унинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда айтишича, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонун бошқа идора ва ташкилотлар билан муносабатларни аниқ белгилаб беряпти. Бундан кейин шу каби муаммоларда энди вазирликнинг аниқ позицияси шаклланади.

«Ўтган йилда энг муҳим, бироқ амалга ошмай қолган масалалардан яна бири ҳақида тўхталсам. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, ноталар тўплами ва махсус мусиқий адабиётларни чоп этиш ҳамда уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлаш режалаштирилган эди.

Вазирлик томонидан ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар лойиҳалари тайёрланди, лекин молиявий манбаси аниқланмагани учун 2020 йилда бу вазифа бажарилмай қолди. Куни кеча Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган муҳокамаларда бош вазир Молия вазирлигига топшириқ берди, бу йил ушбу муаммоларни ҳам босқичма-босқич ҳал қиламиз», - деди вазир.