Ҳужжат билан Сергели тумани ҳокимлигининг туман ҳудудидаги айрим маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, янги маҳалла ташкил этиш ва унга ном бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 521та деб юритилади.
Сергели тумани ҳокимлиги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг таклифлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг хулосасига асосан, Сергели туманидаги “Дарёбўйи”, “Жўнариқ”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Юқори Дархон” ва “Бунёдобод” маҳаллалари ҳудудий чегаралари ўзгариши ҳисобига бўлинади. “Бунёдобод” маҳалласи бўлиниб, “Янги Бунёдобод” маҳалласи ташкил этилади.
Сергели туманидаги ҳудуди ўзгараётган маҳаллаларнинг чегаралари ва тавсифи
“Дарёбўйи” маҳалласи
Манзили: Дарёбўйи кўчаси 60А-уй
Аҳоли: 4418 нафар
Оила: 1511 та
Хонадон: 1128 та
Нилуфар 1-тор кўчаси ва темирйўл кесишмасининг чап томони бўйлаб Чирчиқ дарёсигача, Чирчиқ дарёсининг чап томони бўйлаб Янгиҳаёт тумани чегарасигача, Янгиҳаёт тумани чегарасининг чап томони бўйлаб Хонобод маҳалласи чегарасигача. Хонобод маҳалласи чегарасининг чап томони бўйлаб Хонобод кўчасигача, Хонобод кўчасининг чап томони бўйлаб Қурувчилар маҳалласи чегарасигача. Қурувчилар маҳалласи чегарасининг чап томони бўйлаб Нилуфар 1-тор кўчаси ва темирйўл кесишмасигача бўлган чегараларда.
“Жўнариқ” маҳалласи
Манзили: Чоштепа кўчаси 140-уй
Аҳоли: 3195 нафар
Оила: 810 та
Хонадон: 506 та
Янгиҳаёт ва Сергели тумани чегарасидаги метро йўналишининг чап томони бўйлаб Салар каналигача, Салар каналининг чап томони бўйлаб Янги Сергели кўчасигача, Янги Сергели кўчасининг чап томони бўйлаб темирйўлгача, темирйўлнинг чап томони бўйлаб Янгиҳаёт ва Сергели тумани чегарасидаги метро йўналишигача бўлган чегараларда.














