OPPO А сериялари завқланиш ва ўйинлар ичига шўнғишни яхши кўрадиган инсонлар учун яратилган. OPPO’нинг А серияли қурилмалари ўзининг қўлга ажойиб тарзда мос тушадиган жозибадор дизайни, юқори самарадорлиги ва узоқ муддатли автоном иш режими билан ажралиб туради.
Аккумуляторни 45 дақиқа ичида 50 фоизгача қувватлаш имконини берувчи OPPO Fast Charge технологияси орқали зарядлаш мумкин.
OPPO А серия смартфонларининг фойдаланувчилари бир зумда мўъжиза шўнғийдилар! Бу сериядаги смартфонларда учта кучли камералар мавжуд бўлиб, улар сунъий интеллект (AI) дастурлари билан биргаликда ҳар доим мукаммал тасвирларни тақдим этади.

Фойдаланувчилар ўзларининг юқори сифатли филмларини, аниқроқ ва ёрқинроқ рангларга эга тасвирлар билан ҳаракатланувчи видеолавҳалар орқали, яратишлари мумкин. Сиз мусиқа ва махсус эффектларга эга OPPO Soloop функцияси ёрдамида эса қисқа видеоклиплар тайёрлашингиз мумкин.
OPPO А серия смартфонлари мулоқотни, ижодни ва завқланишни ёқтирадиган одамлар учун тайёрланган. OPPO А серияси фойдаланувчилар ўзлари ёқтирган нарсалари билан доимо алоқада бўлишлари ҳамда ҳеч қандай тўсиқларсиз ўзлари истаган ишни бажаришлари учун услуб ва таркибнинг идеал бирлашмасини таклиф этади.
OPPО A12. Қувватлан. Завқлан.
OPPO A12 эргономик дизайн, элегант ва эгри чизиқларга эга корпусдан иборат. Экраннинг катталиги эса смартфондан бир қўл ёрдамида фойдаланиш имкониятини беради. 15.79 см. майдонли катта экран кўнгилочар шоу томоша қилаётганда ёки ўйин вақтида визуал эффектларнинг бор гўзаллигини ҳис этишга ёрдам беради.
Орқа қопқоқ дизайни қуёшда мукаммал товланиб турган олмосдек кўринади. Қопқоқнинг бўрттирма юзаси туфайли ҳеч қандай кичик тирналишлар ва қўл излари қолмайди. Шунингдек, телефон қўлда қулай туради ва чиқиб кетмайди.

Асосий 13 Мп объектив тиниқ суратларни таъминлаган ҳолда ҳар бир кичик деталларни ҳам мухрлашга қодир. AI бьютификация функцияси эса юз терисининг тури ва рангини, ёш ва жинсни аниқлагаб индивидуал ечимни таклиф этган ҳолда табиий кўринишнгизга ёрдам беради.
OPPO A12 саккиз ядроли 12 нм синфидаги процессор билан жиҳозланган бўлиб, мобил ўйинларни қийинчиликсиз ўйнаш ва видеоларни томоша қилиш имконини беради.















