Жаҳон | 18:47 / 22.01.2021
4062
1 дақиқада ўқилади

Google Австралияда қидирув сервисини ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди

Қонун лойиҳасига кўра, оммавий ахборот воситалари уларнинг мақола ва хабарларини жойлаштиргани учун Google ва Facebook уларга пул тўлаши кераклиги борасида шартнома тузишлари мумкин.

Фото: Picture Alliance

Google компанияси агарда Австралия парламенти қидирув хизматлари хабарларга қўйилган ҳаволалар учун ОАВга пул тўлаши кераклиги тўғрисидаги қонунни қабул қиладиган бўлса, мамлакатда интернет қидирув хизмати ўчириб қўйилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

 Австралия рақобат ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси оммавий ахборот воситаларига уларнинг мақола ва хабарларини жойлаштиргани учун Google ва Facebook уларга пул тўлаши кераклиги борасида шартнома тузиш имконини беради.

 "Агарда қонун лойиҳаси ушбу таҳрирда қабул қилинадиган бўлса, Австралияда Google Search ишини тўхтатишдан бошқа чорамиз қолмайди", – деб таъкидлади Google Australia топ менежери Мел Силва.

 Австралия бош вазири Скотт Моррисон мамлакат ҳукумати таҳдидларга эътибор бермаслигини айтди.

"Австралияда нималар қилиш мумкинлигини Австралиянинг ўзи белгилайди", – деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид