Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда Ўзбекистон давлат хореография академиясининг филиали очилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Миллий рақс санъати соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилади.
Филиал таркибида «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими очилади, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
- фан-таълим ва ижрочиликнинг интеграциялашувини таъминлаш;
- «Лазги» ижро йўлини асраб-авайлаш, рақснинг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизларини, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини чуқур ўрганиш ва бошқалар.
Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Мавзуга оид
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 25.01.2026
Урганч–Хива йўналишида пулли автомобил йўли қурилади
23:12 / 14.01.2026