АҚШда коронавирусни аниқлайдиган биосенсор ихтиро қилинди
Тадқиқотчилар гуруҳи вирус ёки антитана юзасидаги маълум молекулаларни таниб, улар билан боғланадиган, сўнгра биокимёвий реакция натижасида ёруғлик таратадиган оқсил конструкциясини ишлаб чиқди.
Вашингтон университети олимлари SARS-CoV-2 вирусидан иборат оқсилларни ҳамда унга қарши антитаналарни аниқлаш усулини ихтиро қилишди.
Улар вирус компонентлари ёки махсус антитаналар билан аралашганида ёруғлик таратадиган оқсиллар асосида биосенсор ишлаб чиқишди.
Ҳозирда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун ПЗР усулидан фойдаланилади.
Вашингтон университети тиббиёт мактаби ҳузуридаги оқсиллар дизайни институти директори ва биокимё профессори Дэвид Бейкер бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи вирус ёки антитана юзасидаги маълум молекулаларни таниб, улар билан боғланадиган, сўнгра биокимёвий реакция натижасида ёруғлик таратадиган оқсил конструкциясини ишлаб чиқди.
Олимларнинг аниқлашларича, бу сенсорлар қондаги бошқа антитаналарга нисбатан жавоб реакцияси кўрсатмайди.
"Янги сенсорлар бурун суюқлиги ёки донор қонидаги вирусли оқсиллар ёки антитаналарни осон аниқлашини лаборатория шароитида кўрсатиб бердик. Энди улардан диагностик мақсадларда фойдаланишни таъминламоқчимиз", - деди Бейкер.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023