Ўзбекистон | 15:38 / 30.01.2021
3155
1 дақиқада ўқилади

2020 йилда «Тез ёрдам»даги дори-дармонларга 75 млрд сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланди

2020 йилда “Тез тиббий ёрдам” хизматидаги дори-дармонларга 75 млрд 387 млн сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2019 йилда “103” хизматига дори-дармон учун 26 млрд 580 млн сўмдан ортиқ пул ишлатилган эди.

Пандемия даврида ушбу соҳа учун автотранспорт харид қилиш ва техникага бўлган эҳтиёжни қоплашга ҳам катта эътибор қаратилди. 2020 йилда эса уларнинг сони 2403тадан 2800тага яқинлашди. 

Бу “Тез ёрдам” машиналарининг аксарияти сунъий нафас бериш, ЭКГ аппаратлари, механик сўрғич, дефибриллятор, иммобилизация шиналари билан таъминланган. Машиналарда қулай алоқа, чақириқлар учун машинани тезкор йўналтиришни таъминловчи GPS тизими йўлга қўйилди.

Тиббиёти ривожланган чет эл мамлакатларида аҳолига тез ва шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш тизимида пулли хизмат ёки тиббий суғуртадан фойдаланилади. Ўзбекистонда эса шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими давлат бюджети томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

Мавзуга оид