Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: болаларда ўткир лимфобласт лейкоз касаллигини Москва-Берлин тажрибаси асосида даволаш йўлга қўйилади
Ўзбекистонда болаларда ўткир лимфобласт лейкоз касаллигини даволашда Москва-Берлин протоколи қўлланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазир ўринбосари Элмира Боситхонова, мамлакатда фаолият юритаётган болалар онкология ва гематология соҳасидаги мутахассислар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда онкология ҳамда гематология хизмати соҳаси, болалар саломатлиги борасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда Россиянинг Дмитрий Рогачев номли Болалар гематология, онкология ва иммунологияси миллий тиббий тадқиқот маркази, Германиянинг Шаритэ клиникаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган ва болаларда ўткир лимфобласт лейкоз касаллигини даволаш бўйича Москва-Берлин протоколи татбиқ этилмоқда.
Ҳозирда болалардаги ўткир лейкозларда халқаро даволаш протоколлари нафақат Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида, балки вилоятлардаги даволаш муассасаларида ҳам амалга оширилмоқда. Соҳани етук кадрлар билан таъминлаш мақсадида ўнлаб мутахассислар нуфузли халқаро клиникаларда малака ошириб қайтди. Натижада, ўткир лимфобласт лейкозларда 5 йиллик яшаш давомийлиги 75 фоиз, ўткир миелобласт лейкозларда — 45 фоизни ташкил этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги тегишли қарорига асосан Болалар миллий тиббиёт марказида умумлаштирилган болалар гематология-онкология бўлими ташкил этилиб, у ўз фаолиятини йўлга қўймоқда.
Мамлакатда ҳар йили болалар орасида хавфли гематологик ва онкологик касалликларнинг аниқланиши ўртача 1100-1200тага тенг. Тадбирда болалар онкология ва гематология соҳасининг халқаро стандартларга мос даражада бўлишини таъминлаш мақсадида йўл харитасини шакллантириш учун ишчи гуруҳ ташкил этилди. Унинг таркибига болалар онкологияси ва гематологияси борасида етакчи миллий экспертлар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, “Ezgu amal” жамоатчилик фонди ҳамда “Zamin” халқаро жамоатчилик фонди вакиллари киритилди.
Гуруҳ аъзоларининг олдига республиканинг барча ҳудудларида жойларга чиқиб, ҳолатни ўрганиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
14:34 / 22.08.2025
“Калтакланадиган болалар ўқишда қолоқ, тажовузкор бўлиб улғаяди” – ЖССТ
12:49 / 20.08.2025
Бемор болажонларга қувонч улашган кун – “Сен кучлисан” лойиҳасида тўй
17:55 / 16.08.2025
Cocomelon’дан Маша ва айиққача: диалогсиз мултфилмлар тил чиқишини кечиктиради(ми?)
20:17 / 05.08.2025