Жаҳон | 09:11 / 03.02.2021
3746
1 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири лавозимини Марио Драги эгаллаши мумкин

Фото: AP

Италия президенти Сержо Маттарелла Европа марказий банкининг собиқ раҳбари Марио Драгига янги ҳукуматни шакллантиришни таклиф қилди. Бу эса Драги Италия ҳукуматига раҳбарлик қилиши мумкинлигини англатади.
        
Маттарелла Италияда вужудга келган сиёсий инқирозни енгиб ўтиш учун пандемия вақтида муддатдан аввал парламент сайловлари ўтказиш имкони йўқлигини айтган. 

Италияда навбатдаги сиёсий инқироз собиқ бош вазир Маттео Ренцининг “Жонли Италия” партияси ҳукмрон коалициядан чиққандан кейин бошланди. Томонлар коронавирусга қарши кураш фондидаги пулларни қандай сарфлаш бўйича келишолмай қолган. Шундан кейин амалдаги бош вазир Жузеппе Конте кўпчиликнинг қўллаб-қувватловисиз қолган ҳамда истеъфога чиқишга қарор қилган.  

Мавзуга оид