Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 6 феврал куни, халқ депутатлари Ўзбекистон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Сессия ишида Ўзбекистон президенти администрацияси вакили Абдулла Турсунов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига Шерзод Йўлдошев номзодини тавсия этди.
Ушбу таклиф туман кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди ва Шерзод Йўлдошев туман ҳокими этиб тасдиқланди.
1986 йилда Тошлоқ туманида туғилган Шерзод Йўлдошев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ, Дилшод Жалилов Ёзёвон тумани ҳокими бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:21 / 07.11.2024
Фарғонада тўрт киши овқатдан заҳарланди
10:38 / 29.09.2024
«Барча эришганларимиз китоб ортидан» – китоб ўқиб Spark ютган ёш оила
09:47 / 12.11.2023
Фарғонада фуқаро 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
09:20 / 26.02.2023