Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 10 феврал куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Суякли мол гўшти 45 минг сўмдан 65 минг сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» расталарида (45 минг сўм) қайд этилган. Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски Жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (65 минг сўм) кузатилган.

Қўй гўшти 48 минг сўмдан 78 минг сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» (48 минг сўм) арзонлаштирилган расталарида рўйхатга олинган. Энг юқори нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (78 минг сўм) кузатилди.

Картошка 2 минг 800 сўмдан 6 минг сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 минг 800 сўм) қайд этилган. Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 минг сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 минг 500 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи (3 минг 500 сўм) кузатилди.