Парламент хабарига кўра, мажлисда депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини кўриб чиқдилар.
Халқ вакиллари томонидан Илҳом Маҳкамов номзоди маъқуллангани айтилади.
Ҳукуматнинг 2020 йил 30 октябрь кунги 670-сон қарори билан Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилганди.
Ўзбекистон транспорт вазири лавозими ўтган йилнинг август ойидан бери бўш турганди.
2020 йил 5 август куни президентнинг тегишли фармони имзоланган. Унда Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани айтилган.
Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири бўлганди.











