Клуб вакиллари берган маълумотга кўра, 10 кун давомида жами 13 043 кишидан ариза келиб тушган.

Якка тартибда рўйхатдан ўтиш мақсадида жами 11 111 нафар талабгор ариза топширди. Шунингдек, 1 932 киши 322 та жамоага бирлашган ҳолда рўйхатдан ўтди.

Ариза берганларнинг –

  • 6307 нафари (48,4%) – олий таълим муассасаси талабаси;
  • 4771 нафари (36,6%) – ишчи-хизматчи;
  • 791 нафари (6,1%) – вақтинча ишсиз;
  • 583 нафари (4,5%) – мактаб ўқувчиси;
  • 295 нафари (2,3%) – коллеж, академик лицей ёки техникум ўқувчиси;
  • 255 нафари (2%) – абитуриент;
  • 41 нафари (0,3%) – пенсионерлардир.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ариза пойтахтдан келиб тушган:

  • Тошкент шаҳри – 3761 нафар;
  • Тошкент вилояти – 1257 нафар;
  • Самарқанд – 1054 нафар;
  • Қашқадарё – 1026 нафар;
  • Фарғона – 1004 нафар;
  • Андижон – 791 нафар;
  • Бухоро – 672 нафар;
  • Жиззах – 657 нафар;
  • Наманган – 557 нафар;
  • Хоразм – 525 нафар;
  • Сурхондарё – 503 нафар;
  • Навоий – 491 нафар;
  • Сирдарё – 418 нафар;
  • Қорақалпоғистон– 327 нафар.

Кейинги босқичда якка тартибда рўйхатдан ўтган талабгорлар ўртасида интеллектуал кастинг ўтказилади. Бундан мақсад – энг аввало уларнинг билимларини синаш; иккинчидан, уларни 6 кишилик жамоаларга бирлаштиришдир.

Жамоа бўлиб ариза юборганлар ўртасида кастинг ўтказилмайди ва улар тўғридан тўғри брейн-ринг турнирида иштирок этишади.

Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудларда интеллектуал кастинг ўтказиладиган сана, жой ва тартиби тез орада эълон қилинади, дейилади расмий релизда.

Брейн-ринг форматидаги интеллектуал турнир 27–28 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш бепул.

Соврин жамғармаси 130 миллион сўмгача оширилган. 1-ўрин учун 100 млн, 2-ўрин учун 20 млн ва 3-ўрин учун 10 млн сўм мукофот кўзда тутилган.