Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат фони иқлим меъёрига мос бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +20…+25 даражани ташкил этади.
Ҳафта охирига келиб, ҳаво бироз салқинлашади, кечалари термометр устуни +3…+8 даражагача, кундуз кунлари +17…+22 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 7−12 метр/сония тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Душанба ва сешанба кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +23…+25 даражани ташкил этади, 21−22 октябр кунлари +20…+22 даражагача пасаяди. 20 октябрга ўтар кечаси ҳарорат +10…+12 даража атрофида бўлади, бироқ 22 октябрга бориб, +6…+8 даражагача пасаяди.
















