Жаҳон | 00:38 / 26.02.2021
2060
1 дақиқада ўқилади

Pfizer ва BioNTech коронавируснинг янги штаммларига қарши учинчи дозасини синаб кўрадилар 

Фото: Reuters

Pfizer ва BioNTech фармацевтика компаниялари ўзларининг коронавирусга қарши эмлашнинг учинчи дозаси самарадорлигини ва инъекция хавфсизлигини синаш учун синовларни бошладилар.

“Pfizer ва BioNTech SARS-CoV-2’нинг янги вариантларидан келиб чиққан COVID-19'га қарши иммунитетни кучайтирувчи воситанинг таъсирини аниқлаш учун, COVID-19 BNT162b2 вакцинасининг учинчи дозаси хавфсизлиги ва иммуногенлигини баҳолашни бошлаганликларини эълон қилишди”, деб Американинг Pfizer фармацевтика компанияси сайтида айтилган.

Синовларда икки хил ёшдаги гуруҳларда 18 ёшдан 55 ёшгача ва 65 ёшдан 85 ёшгача бўлган камида 144 киши иштирок этади.

Таъкидланишича, янги тадқиқот COVID-19 таркибидаги янги мутацияларга қарши курашда эмлашнинг таъсирини ўрганишга ёрдам беради.

Аввалроқ, тадқиқот Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 94 фоизни кўрсатгани ҳақида хабар берилган эди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид