Қайд этилишича, тумандаги 81 нафар фуқарони тикувчилик фаолияти бўйича махсус курсда ўқитиш учун хусусий фирмага 282,4 млн сўм ажратилади. Бироқ бу пуллар хотин-қизларнинг ҳунар ўрганиши учун йўналтирилмайди. Жамият раҳбари ва Қуйи Чирчиқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари аслида малака оширмаган фуқаролар номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, бюджет маблағларини талон-торож қилишади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.
Бухоро вилоятида 7 та туманда 492 та яратилмаган иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган
Андижонда банклар томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди















