Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хайрулла Бозоров Сенат аъзоси этиб сайланди
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, мажлис кун тартибига битта масала — бугунги кунда Фарғона вилояти бўйича бўшаб қолган иккита ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш масаласи киритилди.
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисида яширин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 феврал куни Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда 2020 йил сентябр ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Аввалроқ, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам Сенат аъзоси этиб сайланганди.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
16:42 / 05.02.2026
Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди
14:35 / 05.02.2026