Президент қарорига биноан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, ушбу санадан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Ички ишлар вазирлиги ва Автомобил йўллари қўмитаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни «Е-IJRO AUKSION» тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиб боришга масъул этиб белгиланган.

Шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Ўрнатилган воситаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, жорий электр энергияси харажатларини қоплаш тадбиркорнинг ўзига юклатилади.

Президент қарорида тадбиркорлик субъектларига тегишли автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши айтилган бўлса-да, бу бўйича Ҳукумат қарори ҳали қабул қилинганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 феврал куни «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилиниб, унда жарималардан тушган маблағлар қай тартибда тақсимланиши назарда тутилган эди.

Қарор лойиҳасига кўра: