Ўзбекистон | 09:35 / 01.03.2021
14327
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Россияга боради 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Россияга бўлажак амалий ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россияга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Томонлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Қирғизистон президенти билан учрашганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид