Ўтган ҳафта Давлат солиқ қўмитаси ва «обналчилар» масаласи шубҳасиз кенг жамоатчилик эътиборида бўлди. Аввал қўмита шубҳали корхоналар рўйхатини эълон қилди, кейин улар билан шартнома тузган компания фаолияти текширилди. Оқибатда 10 минглаб тадбиркорлар «обналчилар» хизматидан фойдаланганликда айбланиб, тузилган шартномалар бекор қилинди, тўланмаган ҚҚС ундирилиши белгиланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев парламент қўмитаси эшитувида ҳам ахборот берди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев шундай фикр билдирди:

«ДСҚ раисининг позицияси – «энг яхши ҳимоя бу – ҳужум» тарзида бўлмоқда. Яъни ўзлари амалга оширган ҳаракатларининг юз фоиз ҳақлиги бу ҳаммаси халқ манфаати нуқтайи назаридан қилинаётгани илгари сурилмоқда.
Шахсий қарашим шуки, «обналчи» фирмалар билан курашиш – яширин иқтисодиётни қисқартиришда тўғри йўл. Фақат биздаги эътироз: ДСҚнинг мақсад сари қўяётган қадами белгиланган қонунчиликка зидлигидир. Давлатга белгиланган миқдорда ҚҚС тўланмаган бўлса, буни ундириш керак. Лекин масала бу солиқнинг қай тартибда ундирилишидадир. Яъни солиқ қўмитасининг позицияси 266-модда билан ёндашиб битим қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилгани юзасидан далиллар бўлса, солиқ органлари ҳисобга олинган солиққа ўзгартириш киритишга ҳаққи бор. Лекин қўмита Солиқ кодексининг 14-моддасида агар солиқ тўловчилар тузатишдан норози бўладиган бўлса, солиқ органи судга мурожаат қилиш керак ва бу ўзгартириш оқибатлари ижро этилиши керак, дейилганини унутяпти.
Эътирозимиз оқибатнинг ижро этилиши бўлмоқда. Aгар орган тақдим этган далилларда чалкашликлар бўлса ёки далиллар етишмаса, Солиқ кодексида белгиланган солиқ тўловчининг «айбсизлик презумпцияси»га кўра, иш солиқ тўловчи фойдасига ҳал бўлади. Депутатлар эътирози шуки, бир томоннинг ноқонуний ҳаракатини иккинчи томон ноқонуний жазолаши керак эмас».
Kun.uz’да эълон қилинган иқтисодчи Юлий Юсуповнинг мақоласида ҳам солиқчиларнинг ҳаракати қонунийлиги шубҳа


















