Миллий телеканалининг “Ўзбегим аёли” мукофоти турли соҳаларда фаол, пандемия даврида фидойилик билан меҳнат қилган 14 нафар аёлга топширилди.
Миллий телеканалининг “Ўзбегим аёли” мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди. Мукофот жамиятда фаол, турли соҳаларда ютуқларга эришган 14 нафар аёлга берилди. Улар 100дан ортиқ номзод орасидан сараланган.
Тақдирланганлардан бири – “Smartgov consulting” компанияси ижрочи директори, “Эзгу амал” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши аъзоси Азиза Умарова, яна бири эса Марказий банкдаги ягона раҳбар аёл, Молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти раҳбари Дилбар Абдуғаниева.
Мукофот бир гуруҳ шифокорларга ҳам топширилди. Улар пандемия давридаги фидойи меҳнати ва жонкуярлиги учун тақдирланди.
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Клара Ёдгорова, “Тез ёрдам” телелойиҳаси мутахассислари, шифокорлар Азиза Хўжаева, Дилдора Секлер, Раъно Қосимовага ҳам мукофот топширилди.
“Тез ёрдам” кўрсатувини бутун мамлакат кўрди ва янги шароитда яшашга ўрганди. Сиз бутун мамлакатнинг ғурурисиз”, - деди Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.
Яна бир номзод самарқандлик шифокор – Ўзбекистондаги ягона болалар кардиохирурги. У ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг юрагида нуқсони бор болаларини хайрия асосида бепул операция қилади.
Ирода Дадажонова – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг илмий ишлар ва ва инновациялар бўйича проректори;
Дилфуза Ўролова – Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими, Ўзбекистондаги биринчи ҳоким аёл;
Дилбар Абдуғаниева – Марказий банкдаги ягона раҳбар аёл, Молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти раҳбари;
Клара Ёдгорова – Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, “Тез ёрдам” телелойиҳаси мутахассиси;