Жамият | 13:33 / 07.03.2021
7037
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғондаги ресторанда йирик ёнғин содир бўлди

ФВВ қутқарувчилари Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида юз берган ёнғинни бартараф этишди.

7 март куни, тахминан соат 11:00ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги «Омонбой» маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, вазирлик вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м майдони ёнғиндан зарарланган. 

«Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилди. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқ», дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.

  • Аввалроқ Тошкентдаги кафе ёқиб юборилиши оқибатида беш киши - икки нафар эркак, уч нафар аёл ҳалок бўлгани, қасддан ёқиб юборган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид