Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Туркия билан ҳамкорликда олий туризм мактаби ташкил этилади
2021 йилнинг 9 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар 2020 йил феврал ойида Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг учрашув ва музокаралари чоғида эришилган келишувлар амалга ошаётганини қайд этди.
Бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатлар ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришдан икки томон манфаатдор экани маълум қилинди.
Илмий-таълим соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалаларига, жумладан, Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш, шунингдек Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Туркия томони «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция, «Шарқ тароналари», бахшичилик санъати, ҳунармандлар халқаро фестиваллари ва бошқа тадбирларга таклиф қилинди.
Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026