Бунда, сотувларнинг 89,7 фоизи - биржа савдолари, 1,3 фоизи - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,6 фоизи - электрон давлат харидлари ва 0,4 фоизи авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 26 991,0 тонна Аи-80 маркали автомобил бензини қўйилди ва улардан 11 504,8 тоннаси, яъни 42,6 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 30 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобил бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6,25 млн сўмдан 6,12 млн сўмгача ёки 2,0 фоизга пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобил бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 6,21 млн сўмни, Аи-91 – 7,62 млн сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, автомобил бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.