Кремль Байденнинг Путин ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди
Аввалроқ АҚШ президенти АВС телеканалига интервью берар экан, «Путинни қотил деб ўйлайсизми?» деган саволга «Ҳа» деб жавоб берганди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Жо Байденнинг Владимир Путин ҳақидаги сўзларини «жуда ёмон» деб атади.
«Бу борада кўп гапиришни истамаган бўлардим. Фақат айтишим мумкинки, АҚШ президентининг бу сўзлари жуда ёмон. У биз билан муносабат ўрнатишни истамаяпти ва келгусида айнан мана шундан келиб чиқиб иш кўрамиз»,— деди Песков.
Владимир Путин АҚШ президентининг сўзларига жавоб қайтариши мумкинлиги тўғрисидаги саволга эса Кремль вакили «Аниқ айтолмайман» деб жавоб берди.
Аввалроқ Жо Байден АВС телеканалига интервью берар экан, «Путинни қотил деб ўйлайсизми?» деган саволга «Ҳа» деб жавоб берганди.
Жо Байден Владимир Путин АҚШдаги президентлик сайловларига аралашгани учун жавоб беришини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024