“Ҳозирда my.dtm.uz сайти такомиллаштирилиб, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш учун тайёрланмоқда. Давлат тест маркази томонидан тест саволлари базаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурлар асосида шакллантирилади. Ўша дастурларда белгиланган адабиётлардан келиб чиқиб, экспертлар тест саволларини тузади”, дея ДТМ масъулининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мирзаевнинг айтишича, ўтган йили аппеляция жараёнида абитуриентлар томонидан саволлар бўйича эътирозлар бўлганда ҳам, айнан ўша дастурга киритилган адабиётлардан маълумотлар исбот сифатида кўрсатилган.
Маълумот учун, ушбу ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутиляпти. Ҳужжатлар онлайн тарзда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.















