Қирғизқўрғон кўчаси маҳалла марказидан 4 км узоқда жойлашган. Мурожаатчиларнинг айтишича, йўл ёмонлиги сабаб таксичилар кўчага киргани оғринишади. Ҳатто «20 минг сўмга ҳам кирмайман», дейдиганлари ҳам учраб туришини айтишди.

Маҳаллада тиббий муассаса йўқлиги ва носоз йўлдан машина кам юргани сабабли муолажа олиш учун беморлар баъзан 4–5 км пиёда йўл босиб, қишлоқ врачлик пунктига боришади.

Маҳаллада яшовчи Дилдора Раҳмонованинг айтишича, авваллари маҳалланинг бу қисмида патронаж ҳамширанинг хонаси бўлган. Кейинчалик у ҳам кўчиб кетган.
Йўл ёмонлиги тез ёрдам машиналари ҳам кечикиб келишига сабаб бўлади.

Маҳалла раиси Фарҳод Раҳмоновнинг айтишича, маҳаллий ҳокимлик 2020 йилда ҳудудни «Обод қишлоқ» дастурига киритишга ваъда берган. «Пандемия бошлангани сабаб дастурга киритилиши қолдирилган», – дейди маҳалла раиси.
Маҳалла аҳолиси ичимлик суви муаммосидан ҳам азият чекади. 2020 йил охирида вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллага ажратилган 500 млн сўм маблағ эвазига маҳалланинг маълум қисмига ичимлик суви тортилган.
Қирғизқўрғон ва Шожалилов кўчаларида яшовчи аҳоли эса ариқда оқиб турган сувдан истеъмол қилади.
«Ҳозир ёғингарчилик йўқ. Ариқдан оқаётган сувларимиз тиниқ. Озгина ёғингарчилик бошланса, лойқа сувдан истеъмол қиламиз» – дейишмоқда маҳалладагилар.
Бу масала бўйича Учқўрғон туман ичимлик суви билан шуғулланувчи мутасаддилардан ҳамда йўл унитар корхонасидан муносабат сўрадик.

«Наманган сув таъминот» МЧЖ Учқўрғон туман бўлими муҳандиси

















