Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу давлатга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда - Ўзбекистон элчихонаси
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси талабаларга махсус ахборот билан чиқди.
Россия ҳукуматининг 2021 йил 16 мартдаги қарорига биноан, чет эллик талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёрлов факултетлар тингловчиларига ўқишни давом эттириш учун Россияга киришга рухсат берилган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабарига кўра, Россияга ўқиш учун 25 мамлакат фуқаролари кириши мумкин. 2021 йил 23 март ҳолатига кўра, Россия таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда.
«Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириши учун очиқ давлатлар рўйхатига киритилган тақдирда, бу ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади. Қўшимча саволлар юзага келган тақдирда, Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлигининг Ситуацион марказига мурожаат қилиш тавсия этилади: телефон - +7(495)198-00-00, электрон манзил: [email protected]», дейилади Ўзбекистон элчихонаси маълумотида.
Аввалроқ, талабалари Россияга кириши мумкин бўлган хорижий давлатлар рўйхати эълон қилингани, Ўзбекистон рўйхатда йўқ экани хабар берилганди.
16 мартда имзоланган ҳужжатга кўра, Россияга барча хорижлик талабалар эмас, балки фақат эпидемиологик вазият барқарор мамлакатлардан келадиган талабалар киришлари мумкин.
Рухсат берилган мамлакатлар ичида эпидемиологик вазият бирмунча ўнгланган Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон йўқ.
2019 йилда Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлиги хорижий талабалар бўйича етакчи давлатларни эълон қилган эди. Энг кўп талаба Қозоғистондан (65,6 минг талаба), иккинчи ўринда — Туркманистон (27,4 минг), учинчи ўринда — Ўзбекистон (25,7 минг). Россияда 250 мингдан зиёд хорижий талаба таҳсил олади.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026