Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи бошланди
|21:55 / 07.09.202611 9421 мин
Президент Шавкат Мирзиёев 7 сентябр куни рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Сербия пойтахти Белград шаҳрига борди.
Президент матбуот хизматиПрезидент матбуот хизмати
Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчиси самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Президент матбуот хизмати
Фото:
Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Икки мамлакатнинг давлат байроғи кўтарилиб, Фахрий қоровул саф тортди.
Фото: Президент матбуот хизматиТашрифнинг асосий тадбирлари 8 сентябр куни бўлиб ўтади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон – Сербия олий даражадаги музокаралари ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилади. Уларнинг якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.Фото: Президент матбуот хизматиФото: Президент матбуот хизматиФото: Президент матбуот хизмати