Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Hududgaz Qashqadaryo» ходимлари аҳолига тарқатилиши лозим бўлган суюлтирилган газни ўғирлаб сотаётганда қўлга тушди
Қашқадарё вилоятида «Hududgaz Qashqadaryo» газ таъминоти филиали ходимлари аҳоли эҳтиёжлари учун тарқатилиши лозим бўлган суюлтирилган газни ўғирлаб сотаётганда қўлга тушган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси хабар бермоқда.
Хабарда маълум қилинишича, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида «Hududgaz Qashqadaryo» газ таъминоти филиалида ишловчи шахсларнинг жиноий ишларига чек қўйилган.
Жумладан, жорий йил 23 феврал куни «Hududgaz Qashqadaryo» газ таъминоти филиалида ҳайдовчи бўлиб ишловчи И.Х. ўз бошқарувида бўлган давлат рақами 70 395 XAA MAN русумли суюлтирилган газ ташиш машинаси билан Шаҳрисабз туманидаги аҳолига газ тарқатиш шохобчасига бориб машина цистернасидаги суюлтирилган газни тўлиқ ҳажмда тўкмаган. У газнинг бир қисмини автоцистернада қолдириб, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли суюлтирилган газ қуйиш цехининг автотураргоҳига қайтиб келган.
Шундан сўнг, цистернада қолган жами 8 миллион 780 минг сўмлик газни 70 N 208 XA, 70 G 245 AA бўлган «ЗИЛ» русумли юк автомашиналарига ўтказиб бераётганда қўлга олинган.
Шунингдек, «Hududgaz Qashqadaryo» газ таъминоти филиалининг яна бир ҳайдовчиси Ў.М. давлат рақами 70 767 ЕАА бўлган MAN русумли суюлтирилган газ ташиш машинаси билан Қамаши тумани Лангар қишлоғидаги аҳолига газ тарқатиш шохобчасига бориб, автоцистернадаги газни тўлиқ қуйиб бермаган. Ў.М. 6 миллион 204 минг сўмлик газни 70 L 797 XA «ЗИЛ» машинасига бўшатиб бераётганда қўлга тушган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан И.Х. ва Ў.М.ларга нисбатан жиноят иши очилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
16:36 / 29.05.2026