Ўзбекистон | 10:10 / 28.03.2021
55276
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик беморлар сони яна 200га яқин, коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилиши давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 март куни Ўзбекистоннинг ўнта ҳудудида 194 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 27 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82340 (+194) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Бу йил бошидан буён кунлик ўсиш бўйича навбатдаги антирекорд ҳисобланади.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 16 нафари Тошкент вилоятида,
  • 152 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 626 нафарга eтди. 

Бу 10 февралдан кейин салкам бир ярим ой давом этган «қурбонларсиз давр»дан сўнг эълон қилинган тўртинчи ўлим ҳолатидир. Бундан аввалги учта ўлим 23 март, 24 март ва 26 март кунлари эълон қилинганди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Фарғона вилоятида 7 нафар,
  • Хоразм вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80523 (+163) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1191 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб коронавирусга қарши карантин чора-тадбирлари нисбатан кучайтирилади.

Мавзуга оид