Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди
1 апрелдан бошлаб барча ҳудудларда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz мухбирига берган маълумотига кўра, Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада эмлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Яқубовлар мазкур поликлиникада бўлиб, жараён билан яқиндан танишдилар, вакцина олаётган фуқаролар билан самимий мулоқот қилинди.
Вилоятда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина билан Ҳусан Мамажонов ва Аҳмаджон Ёқубов ҳам шу ернинг ўзида эмланди.
Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:03 / 25.10.2025
Европа ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди — ЖССТ хавотирда
22:56 / 23.07.2025
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024