«2021 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83050 (+181) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 18 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81135 (+152) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1285 нафар бемор даволанмоқда, шундан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, бугун — 1 апрелдан коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.

Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.