Тошкентда Маҳаллий уй тўқимачилик маҳсулотлари маркази иш бошлади.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан бугунги кунда миллий брендларни яратиш ва ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, миллий  кийим-кечак ва тўқимачилик брендларини мамлакат ичи ва чет элларда тарғиб қилиш стратегияси ишлаб чиқилди ва уюшманинг устувор вазифаларидан бири сифатида аҳолини сифатли ва арзон маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш белгиланди.

Жорий йилнинг 31 март куни Тошкентда Маҳаллий ўй тўқимачилик маҳсулотлари маркази очилди. Ушбу лойиҳа ташаббускори 2012 йилда Наманган шаҳрида ташкил этилган Aisha Home Textile корхонасидир. Компания 100 фоиз пахта толасидан юқори сифатли сочиқлар ва ҳар хил турдаги халатлар ишлаб чиқаради.

Марказнинг очилиш маросимида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти, саноат корхоналари, Туркия, Руминия ва Украинадан меҳмонлар, маданият ва ОАВ соҳаси вакиллари, блогерлар иштирок этишди.

Маҳаллий уй тўқимачилик маҳсулотлари маркази – бу тўқимачилик маҳсулотларининг юқори сифатли ва ўзига хос дизайни намунасидир. Бу тўқимачилик саноатида катта қадам. Lux Class маҳсулотлари Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг шу каби маҳсулотлари билан эркин рақобатлаша олади.

Компания асосан сочиқлар, халатлар, сауна тўпламларини ишлаб чиқаради. Рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун «Стаубли» ва «Итема» француз ва итальян тўқув дастгоҳлари ўрнатилди, улар турли зичликдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва тикувчилик бўлимида жаккардли тўқишга имкон беради. Dilmenler компаниясининг дастгоҳлари сочиқ маҳсулотларини бўяшга қаратилган. Ишлаб чиқаришда атоматик линия ўрнатилган бўлиб, бу қўл меҳнатини сарфламайди ва Германиянинг замонавий Texpa ва Azimo тикув машиналари маҳсулотларни юқори сифатда амалга ошириш имконини беради.