Олимлар кимлар коронавирусга осон чалинишини аниқлашди
Маълум бўлишича, коронавирусга топширган тести натижаси мусбат чиққанларнинг аксарияти семизлик ёки 2-турдаги қандли диабетга чалинган одамлар бўлган.
Мэриленд университети олимлари 2-турдаги қандли диабет касаллиги бўлган беморлар ва ортиқча вазнга эга одамларнинг коронавирус юқтириши хавфи юқори эканини аниқлашди. Бу ҳақда «PLOS ONE» журналида эълон қилинган тадқиқот хулосасида маълум қилинди.
Тадқиқотчилар Британия биобанкидаги ёши 40дан юқори бўлган 500 минг киши тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилишди.
Улар коронавирус билан оғриган ва тузалиб кетганларнинг саломатлик кўрсаткичларини солиштиришди. Маълум бўлишича, коронавирусга топширган тести натижаси мусбат чиққанларнинг аксарияти семизлик ёки 2-турдаги қандли диабетга чалинган одамлар бўлган.
Олимларнинг сўзларига кўра, маълум бир кардиометаболик омиллар инсонни коронавирусдан ёки ҳимоя қилади, ёки инфекцияга осон чалинадиган қилиб қўяди. Аммо тадқиқотда коронавирус инфекциясини нима чақириши мумкинлигига аниқ жавоб берилмаган.
Мавзуга оид
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:46 / 20.08.2024
Маймунчечак эпидемияси коронавирус каби жиддий муаммо эмас – ЖССТ
09:57 / 10.08.2024