«2021 йил 3 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 (+193) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
8 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида, 
2 нафари Хоразм вилоятида,
20 нафари Тошкент вилоятида,
154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 631 нафарга eтди.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Самарқанд вилоятида 21 нафар,
Тошкент вилоятида 16 нафар,
Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81629 (+180) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1363 нафар бемор даволанмоқда, шундан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.