Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод деҳқон бозори қаршисидаги йўлда юзага келган носозлик туфайли автомобиль ҳаракати чекланади
Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг қўшимча йўлида юзага келган носозлик туфайли транспорт ҳаракати вақтинча чекланиб, автобус йўналишлари ўзгартирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани Юнусобод деҳқон бозори қаршисида диаметри 1400 миллиметр бўлган сув қувурида юзага келган носозлик туфайли 4 апрель 10:00 дан 24:00 гача авария тиклаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан, мазкур ҳудудда йўл транспорти воситалари ҳаракати чекланади. Қуйида вақтинча жамоат транспорти ҳаракати йўналиши кўрсатилган.

Бундан аввал Тошкентдаги «Қўйлиқ» кўприги 20 апрелгача автомобиллар ҳаракати учун ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:18 / 12.04.2021
Юнусободдаги таъмирлаш ишлари туфайли Аҳмад Дониш кўчасининг бир томони икки ой давомида ёпиқ бўлади
15:51 / 19.01.2021
Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автомобиллар қатнови учун ёпилмоқда
19:52 / 22.12.2020
Тошкент шаҳрининг Аҳмад Дониш кўчасидаги йўл ўтказгичда таъмирлаш ишлари тугатилди
14:24 / 30.11.2020