Тошкент шаҳридаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусободга олиб борувчи 4,5 километрдан ортиқ бўлган қисми икки ойга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар беришларича, Аҳмад Дониш кўчасининг Себзордаги Нурафшон айланма кўчасидан то Mega Planet савдо мажмуаси олдидан ўтган Янгишаҳар кўчасигача бўлган қисми «йўл-таъмирлаш ишлари туфайли» ёпилмоқда.

Қайд этишларича, бу вақт давомида «икки йўналиш ҳаракатланиши йўлнинг битта томони бўйлаб ташкил этилади». «Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.