Қарорга мувофиқ, ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон вилояти етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

  • 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;
  • 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”; 
  • 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

Аввалроқ, Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилиши ҳақида хабар (https://kun.uz/37057680) берган эдик.